Қимматбаҳо металлар нархлари мониторинги

03.Mar.2025

Олтин (LBMA) 21 феврал ҳолатига, 2 934,2 долл. унцияни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан +0,4%, ой бошига +3,8%, йил бошига +10,9%, ўтган йилнинг мос даврига +43,4%га ўзгаришни қайд этмоқда.

  Изоҳ: АҚШ Федерал резерв тизими фоиз ставкаларини пастлиги, Марказий банклар томонидан олтин харидлари ошиши ҳамда АҚШ ҳукумати томонидан Мексика (25 фоиз), Канада (25 фоиз),  Хитой (10 фоиз) товарларига импорт божи жорий қилиниши фонида нархлар ошган.

Прогноз: “Bloomberg” экспертлари, олтин нархи 3 000 долл. унцияга кўтарилишини прогноз қилмоқда. “J.P.Morgan” хабарига кўра, 2025 йилда олтин нархи  3 000 долл. унцияга етиши мумкин.

Нашр файлини юклаб олиш