Внимание! Веб-Сайт работает в тестовом режиме

Қимматбаҳо металлар

24.Июл.2026

     Олтин
Олтин (LBMA) 17 июл ҳолатига, 3 995,3 долл. унцияни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан -2,5%, ой бошига
-2,3%, йил бошига -8,2%, ўтган йилнинг мос даврига +19,3%га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ: АҚШ долларининг бошқа валюталарга нисбатан мустахкамланиши фонида хамда АҚШ ғазначилик облигациялари даромадлари ўсиши натижасида нархлар тушган.
Прогноз
: J.P.Morgan маълумотларига асосан, 2026 йилнинг сўнггига келиб олтин нархи 5 300 долл. унцияга етиши прогноз қилинган.
   Кумуш
Кумуш (LBMA) 17 июл ҳолатига, 55,2 долл. унцияни ташкил қилиб, ўтган ҳафтага нисбатан -6,9%, ой бошига
-5,2%, йил бошига -25,6%, ўтган йилнинг мос даврига +51,2% га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ:  Нефт маҳсулотлари нархларининг ўсиши фонида АҚШ Федерал резерв тизими фоиз ставкаларини ўзгартириши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар фонида инвесторлар томонидан кумуш сотиб олиш ҳажми пасайди, натижада нархлар тушди.
Прогноз
: Citibankмаълумотларига асосан, кумуш нархи 2026 йилда 100 долл. унцияни ташкил этиши кутилмоқда.
   Палладий

Палладий (LBMA) 17 июл ҳолатига,
1 239,2  долл. унцияни ташкил қилиб, ўтган ҳафтага нисбатан -2,8%, ой бошига
+1,6%, йил бошига -24,5%, ўтган йилнинг мос даврига +10,2%га ўзгаришни қайд этмоқда.

Изоҳ: Автомобиль ва электроника саноатида палладийга бўлган талаб камайган ҳамда инвесторлар томонидан  сотиб олиш ҳажми пасайган, натижада нархлар тушган.
Прогноз
: Bank of America (“BofA”) тахлилларига кўра, 2026 йилда палладийнинг ўртача нархи 1 725 долл. унцияни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
   Платина

Платина (LBMA) 17 июл ҳолатига, 1 572 долл. унцияни ташкил қилиб, ўтган ҳафтага нисбатан -2,9%, ой бошига   +0,3%, йил бошига -26,3%, ўтган йилнинг мос даврига +15,7% га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ:  Жахон бозорида платина таклиф ҳажмининг талаб ҳажмига нисбатан ортиши натижасида нархлар пасайган.
Прогноз
: Bank of America (“BofA”) тахлилларига кўра, 2026 йилда платинанинг ўртача нархи 2 450 долл. унцияни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.

Нашр файлини юклаб олиш