Пўлат қувур (15х2,8мм) –Россия
Пўлат қувур (“Мониторинг цен”) 17 июл ҳолатига, 825,7 долл.т (ҚҚС солиғи билан, 20%) ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан -2,3%, ой бошига -1,4%, йил бошига +2,9%, ўтган йилнинг мос даврига +0,4%га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ: Россияда пўлат маҳсулотлари экспорт ҳажмининг пасайиши, юқори фоиз ставкалари фонида ички талабнинг камайиши натижасида маҳсулот нархи тушган.
Прогнозà “Эйлер” (аналитика портали) прогнозларига кўра, 2026 йилда Россияда пўлат прокат маҳсулотлари нархи 550 долл.тни, экспорт нархи 590 долл.тни ташкил этиши кутилмоқда.
Пўлат прокат лист (2х1250мм)-Россия
Пўлат прокат лист (“Мониторинг цен”) 17 июл ҳолатига, 846,6 долл.т (ҚҚС солиғи билан, 20%) ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан -1,6%, ой бошига +0,4%, йил бошига +1,4%, ўтган йилнинг мос даврига +0,6%га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ: Россиянинг қурилиш секторидаги мавсумий фаоллик пасайиши, халқаро санкциялар фонида экспорт ҳажмининг камайиши натижасида нархлар тушган.
Прогнозà “Эйлер” (аналитика портали) прогнозларига кўра, 2026 йилнинг сўнггида Россияда пўлат лист нархи 664 долл.тни ташкил этиши кутилмоқда.
Арматура (А-500, 12мм) - Россия
Арматура (“Мониторинг цен”)
17 июл ҳолатига, 817,2 долл.т (ҚҚС солиғи билан, 20%) ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан -1,5%, ой бошига +6,1%, йил бошига +16,9%, ўтган йилнинг мос даврига +8,6% га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ: Россияда қурилиш саноатида арматурага талабнинг камайиши, экспорт ҳажмининг пасайиши, ички бозорда талабга нисбатан таклифнинг ортиши натижасида нархлар тушган.
Прогнозà “METALLPLASE” портали маълумотларига кўра, 2026 йил сўнггида Россияда арматуранинг нархи 600-670долл.тни ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Цемент (Хитой)
Цемент (“ccement.com”, Хитой) 17 июл ҳолатига, 41,6 долл. т ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан -0,5%, ой бошига -1,4%, йил бошига -6,5%, ўтган йилнинг мос даврига -13,2% га ўзгаришни қайд этмоқда.
Изоҳ: Хитойнинг қурилиш саноатига инвестицияларнинг камайиши, ички бозорда цементга талабнинг қисқариши натижасида маҳсулот нархлари тушган.
Прогноз: “ccement.com” портали маълумотларига кўра, 2026 йилнинг бошида Хитойнинг цемент нархлари ўртача 46-47 долл.тни (325 юань/т) ташкил этиши кутилмоқда.